
Пишлоқ тез ҳазм бўлувчи ва таркибида кальций миқдори юқори бўлган маҳсулотдир. Шунингдек, у витаминлар ва микроэлементларга бой. Витамин А терини ҳимоя қилишга ёрдам берса, витамин В2 ҳужайралар ўсишини тезлаштиради. Пишлоқ истеъмол қилиш гўзаллик ва саломатликни сақлашнинг ажралмас қисмидир. Пишлоқ таркибидаги туз миқдори унинг тури ва навига боғлиқ. Масалан: 20 граммли эритилган пишлоқ бўлагида тахминан 0.6 г туз мавжуд.
Қаттиқ пишлоқ ишлаб чиқаришда туз унинг таъмини очиш, сақланиш муддатини узайтириш, зарарли бактериялардан ҳимоя қилиш ва етилиш жараёнини тезлаштириш учун қўшилади. Тузнинг етарлича қўшилмаслиги пишлоқнинг нотўғри етилишига ва яроқлилик муддатининг қисқаришига олиб келади. Шу сабабли, моғорли (кўк) пишлоқ ва пармезан таркибида туз миқдори кўпроқ бўлади. Табиий пишлоқларда одатда туз камроқ. Тузи энг кам пишлоқларга: қаймоқли пишлоқ (сливочный), моцарелла, творог ва ёш пишлоқлар киради.
Пишлоқ шўрлигини ўлчаш бўйича тавсиялар:
-
Кубик шаклида тўғраш: Намунани майдалаш юза майдонини кенгайтиради ва тузнинг сувга максимал даражада чиқишини таъминлайди.
-
Суюлтириш: Намунани иссиқ сув билан 10% ли нисбатда суюлтиринг. Пишлоқ эригач, ёғ юзага қалқиб чиқади. Суюлтириш орқали зичлик камаяди ва қурилма тузни осон аниқлайди. Ушбу мақсадлар учун MA886 солемеридан фойдаланиш тавсия этилади.

-
Намуна олиш: Пипетка ёрдамида намунани ёғ қатламининг остидан олинг.
-
Ўлчаш: Пластик пипетка билан намунани призма юзасига томизинг (призма тўлиқ қопланиши керак).
-
Натижа: READ тугмасини босинг. Натижалар фоиз бирлигида кўрсатилади.

