Электр ўтказувчанлик – сохта ва зарарланган сутни аниклашда муҳим фактор
Ҳом сигир сутининг электр ўтказувчанлиги ўртача 4,6 mS/cm, тебранишлари 4,0 дан 6,0 mS/cm гача.
Сутнинг электр ўтказувчанлиги миқдори лактация даврига, ҳайвон наслига, елинининг саломатлигига боғлиқ бўлиб, сутнинг соҳталаштирилганлигини кўрсатувчи муҳим омилдир.
MW302 портатив кондуктометри. У билан сиз сут, ичимлик суви, аквариум ва кўл сувлари, оқава сувларнинг электр ўтказувчанлигини билишингиз мумкин. Қишлоқ хўжалиги сохалари, гидропоникада қўллаш мумкин. Озиқ-овқат, лаборатория ва сув тозалаш соҳаларида ҳам қўл келади.
- сигирларда елиннинг яллиғланиши (мастит), бу сут таркибидаги соматик ҳужайралар миқдорини мос равишда оширади, електр ўтказувчанлиги еса 6,50 дан 13,00 mS/cmгача ошади
- сутга бегона туз қўшилиши (сутга 1% дан кам туз қўшилганда электр ўтказувчанлиги 3 мартадан кўп ортади ва 13 mS/cm га етади)
- сутга нейтралловчи моддалар (сода ва аммиак) қўшилиши сутнинг электр ўтказувчанлигини сезиларли даражада ошишига олиб келади.
- сутга шакар, оқсиллар, эримайдиган моддаларнинг қўшилиши сутнинг электр ўтказувчанлигини пасайишига олиб келади.
- сутнинг кислоталилигининг ошиши электр ўтказувчанлигининг ошишига олиб келади.
- сутни сув билан суюлтириш электр ўтказувчанлигининг пасайишига олиб келади.
- сутнинг концентрацияси, яъни ҳайвонлардан келиб чиқадиган ёғларнинг қўшилиши электр ўтказувчанлигининг пасайишига олиб келади.
Кўриб турганимиздек, сутнинг электр ўтказувчанлигини ўлчаш орқали соҳталаштирилган сутни аниқлаш, шунингдек сигирларда елин яллиғланишини аниқлаш ва даволаш чораларини кўриш мумкин.