Кондуктометр MW302 PRO

Буюртма бериш



    Milwaukee MW302 PRO Портатив EC-метри (Кондуктометр)

    MW302 PRO — бу суюқликларнинг электр ўтказувчанлигини (EC) ўлчаш учун мўлжалланган, юқори диапазонли ва автомат ҳарорат компенсациясига (ATC) эга портатив қурилма. У қишлоқ хўжалиги, гидропоника, озиқ-овқат саноати ва сув тозалаш тизимлари каби агрессив муҳитларда ишлаш учун махсус ишлаб чиқилган.

    Асосий қўлланиш соҳалари:

    • Қишлоқ хўжалиги: Ўғитлашдан олдин тупроқ эҳтиёжини ва ўғитдан кейин унинг самарадорлигини аниқлаш.

    • Гидропоника: Озуқа эритмасидаги ўғит концентратсиясини аниқ ўлчаш ва созлаш.

    • Саноат ва Лаборатория: Ичимлик суви, аквариумлар ва оқова сувларни назорат қилиш.

    Афзалликлари:

    • Тезкорлик: Янги чипсет ва замонавий процессор туфайли тез ва аниқ ўлчовлар.

    • Эргономика: Катта ва қулай LED дисплей, ихчам дизайн.

    • Автономия: 9В батарея билан 300 соатдан ортиқ узлуксиз ишлаш ва 8 дақиқадан сўнг автоматик ўчиш функцияси.

    • Созлаш: 1 нуқта орқали осон ва тезкор қўл калибровкаси.

    Техник хусусиятлари:

    • Ўлчов диапазони: 0.0 – 10.0 mS/cm

    • Аниқлик даражаси (шаг): 0.1 mS/cm

    • Хатолик (25°C да): Тўлиқ шкаланинг ±2% қисми

    • Ҳарорат компенсацияси: Автоматик (5 дан 50°C гача)

    • Электрод: Алмаштириладиган SE520 (BNC улагичли)

    • Жамланмада: SE520 электроди, 1413 µS/cm калибровка эритмаси (20 мл), 9В батарея ва калибровка бурагичи (отвертка).