Сутнинг ёғ миқдорини аниқлаш ва унга таъсир этувчи омиллар

Сутнинг ёғ миқдори – харидор эътиборини тортувчи асосий параметрлардан биридир. Сут таъми ва консистенцияси ҳам унга боғлиқ.

Сигир сути учун 3,5% ёғ миқдори ўртача ҳисобланади. Бироқ бу рақамлар қуйидаги омилларга қараб ўзгариши мумкин:
· Қорамол зоти
· Уни сақлаш шароити
· Ирсият
· Рацион
· Ҳайвон ёши
· Яйлов вақти
· Иқлим
· Болалаш сони
· Соғиб олинган сут миқдори

Якуний маҳсулот сифати кўп жиҳатдан генетикага боғлиқ. Олимлар юқори ёғлилик билан биргаликда юқори сут маҳсулдорли зотларни яратиш учун кўп вақт сарфладилар.

Натижада:
· Жерсей зоти – сут ёғлилиги ўртача 5 %, аммо бу кўрсаткич 14% гача етиши мумкин(фақат катта сут маҳсулдорлигига умид қилмаслик керак).
· Қизил дания зоти – сут ёғлилиги ўртача 5,1 %.
· Қизил дания зотисут ёғлилиги ўртача 4,85 %.

Фақат лаборатория текширувигина аниқ рақамларни олиш имконини беради.
Акс ҳолда таҳминий рақамларга асосланиб қолиш мумкин.

Лактоскан сут анализатори  сут таркибидаги ёғ, зичлигини, қуруқ ёғсиз сут қолдиғи, сув, туз, оқсил, лактоза, музлаш нуқтасини тезда аниқлайди.