Сутни тозалаш

Сутни тозалаш (сузиш ёки фильтрлаш).

Бу энг муҳим тадбирлардан бири ҳисобланади. Айниқса, сигирлар қўлда соғилса, бу тадбирсиз тоза сут олиб бўлмайди. Чунки қандай шароитда сигирлар соғилишидан қатъий назар, соғиш жараёнида сутга ҳайвоннинг жуни, ем-хашак парчалари, хас-чўп бўлаклари ёки ахлат (гўнг) увоқлари тушиб қолиши табиийдир. Шу жисмлар билан маълум миқдорда микроб ва бактериялар ҳам сутга тушиб, унинг сифатига салбий таъсир кўрсатади.

Сутни тозалаш учун фильтрлар

Уни ишлатишнинг афзалликлари:

механик аралашмалардан 98% га тозалайди;

мастит маҳсулотларидан тозалаш ва бактериал ифлосланишни 60% гача камайтиради;

сутнинг сақлаш муддатини оширади;

сутнинг органолептик хусусиятларини яхшилайди.