Сутни қайта ишлаш бизнеси («Panamilk» корхонаси мисолида)

Сут маҳсулотларига ҳар доим талаб юқори ва оммабоп бўлган. Боиси, ушбу маҳсулотлар озиқ-овқат саноатининг деярли барча турларида асосий хомашё ҳисобланади. Бундан ташқари, сут маҳсулотлари инсон саломатлиги учун фойдали бўлгани учун кўпчилик уни севиб истеъмол қилади.

   Сут маҳсулотларини қайта ишлаш орқали халқимиз ва экспорт учун мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш мумкин. Энг муҳим маҳсулотлар стерилланган сут, қаймоқ, қатиқ, сузма, пишлоқ, йогурт ва бошқалардир.

  Сутни қайта ишлаш бизнесини бошламоқчи бўлган юртдошларимизга бизнинг “INVENTA” корхонамиз билан ҳамкорликда ўз фаолиятини бошлаган “PANAMILK” корхонасини яққол мисол сифатида келтиришимиз мумкин. Ҳозирда бу фирма Қорақалпоғистондаги сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган энг катта инновацион фирма ҳисобланади.

  Қуйидаги видеода Қорақалпоғистондаги энг иннoвацион ферма PanaMilk Farm га саёҳат “PANAMILK” корхонаси раҳбари Тимур Панаев фермер хўжалигида парвариш қилинаётган сигирлар сутларининг корхонага олиб келиниб, қайта ишланиши, ундан қаймоқ, қатиқ, творог, йогурт, пишлоқ ва бошқа маҳсулотлар тайёрланиши жараёни хусусида маълумотлар бериб ўтган. Ундан ташқари Сиз фирма тарихи, сут маҳсулотларини замонавий технологиялар билан ишлаб чиқариш ва компаниянинг келажакдаги режалари билан танишишингиз мумкин. panamilk.uz