Сут сепарацияси

Сут сепарацияси дейилганда, уни марказдан қочма куч таъсирида фракцияларга ажратиш жараёни тушунилади.
Бунда сут қаймоқ ва ёғсизлантирилган сут бўлиб 2 қисмга ажралади.

Сутни сепарациялаш махсус ускуналар – «сепаратор«ларда амалга оширилади. Сутни қаймоқ ва ёғсизлантирилган сутга ажратишга мўлжалланган сепаратор қаймоқ ажратувчи сепаратор, тозалаш учун мўлжалланганлари эса сут тозаловчи сепараторлар дейилади.

Сепарациялашдан ажралиб чиққан қаймоқ массасини(кг) қуйидаги формула ёрдамида ҳисоблаш мумкин:


Мсл=Мм(Жм – Жо)(100-П) / {100(Жсл – Жо)},

бу ерда М-қаймоқ, сут ва ёғсизлантирилган сут массаси; Ж-қаймоқ, сут ва ёғсизлантирилган сут масса улуши; П-потери при сепарировании-йўқотиш(0,24 – соатига 3000 л гача сутни қайта ишловчи сепараторлар учун ва 0,17 – соатига 3000 л дан кўп сутни қайта ишловчи сепараторлар учун).

Агар берилган масса улушдаги ёғ сақлаган қанчадир миқдордаги қаймоқ олиш учун сарфланадиган сут массасини аниқлаш керак бўлса, унда формула қуйидагича ўзгаради: