Сепараторнинг ишлаш принципи
Сепараторнинг ишлаш принципи. Аввало сепаратор тоза, ёруғ ва қуруқ хонага ўрнатилиши керак. Шунингдек, уни йиғиш, қисмларга ажратиш ва ювиш учун қулайлик бўлиши ҳам талаб этилади.
Ҳозирги вақтда сепараторлар сут таркибидаги барча ёғ миқдорини 99,7% ни ажратиб бера олиш қувватига эга.
Сут ёғининг тўлиқ ҳолда ажралиб чиқиши бир қанча омилларга боғлиқ. Масалан, ёғи олинган сутнинг ҳарорати 30°С-40°С бўлиши, барабаннинг айланиш тезлиги, сутнинг сифатли ва тоза бўлиши, ёғ шарчаларининг йирик бўлиши шулар жумласидандир.
Сут сепаратланганда унинг қаймоғи тез ва осонликда ажралиб чиқади. Бунда сут таркибидаги қаймоқ ва ёғи олинган қисми алоҳида идишларга қуйилади ва талаб этилган мақсадлар учун ишлатилади.
Сепарация ишлари тугагач, олинган қаймоқ 8°С дан юқори бўлмаган хонада сақланади ва талаб этилса махсус корхоналарга жўнатилади.
Сепараторнинг иш жараёни якунлангач, унинг ички қисми очилади ва барча ликопчалари ҳамда барабани яхшилаб тозаланади ва ювилади. Бунда сут идишларини ювиш ва дезинфекция қилиш учун мўлжалланган воситалардан фойдаланилади. Сепаратор ювилиб, тозаланиб бўлгач, қуритилади ва келгуси сафар фойдаланиш учун тайёрлаб қўйилади.