Гауда пишлоғи
Ўзбекистон бозорида энг харидорбоп, ишлаб чикарувчилар учун эса энг баракали ва сақлашга қулай пишлоқ турларидан бири бу – гауда.
Гауда – ярим-қаттиқ голланд пишлоғи бўлиб, сигир сутидан тайёрланади. Ёғлилик миқдори 20-51%ни ташкил этади. Ёш пишлоқ майин таъмга эга. Вақт ўтиши билан таъм ўткирлашади.
Агар сиз шу пишлоқ турини ишлаб чиқариб, сотувга қўймоқчи бўлсангиз, билингки, биринчи музлатгичга жойланган пишлоқ 2 ойдан кейин илк сотувга чиқади. Чунки гаудани тайёрлагач, уни 30 кун +9-12 даражали музлатгичда, яна 20-25 кун +13-14 даражали музлатгичда сақлаш керак. Шунда у маромига етиб, мазали бўлиб тайёр бўлади. Кейинчалик уни қанча сақласангиз, мазаси шунча ортиб бораверади.