«Бидон» идиш қайси металлдан бўлгани яхши?

Бизга кўп бериладиган савол – «Бидон идиш кайси металлдан бўлгани яхши, алюминийми ёки зангламас пўлатми

Қисқа жавоб берамиз. Фактларга назар солсак:
Европада алюминийдан қилинган идишлар озиқ-овқат саноатида ишлатиш тақиқланган. Россияда болалар боғчаларида алюминий идишлардан фойдаланиш тақиқланган.
Нимага алюминий идишларга тақиқ қўйилган?
Жавоби оддий – алюминий кимёвий актив металл. У ҳаво кислороди билан актив реакцияга киришади. Унинг юзаси оксид қоплама билан қопланади, ўз навбатида кислород ўтмайди ва реакция тўхтайди. Лекин бу қоплам жуда юпқа ва у идишни ювиш натижасида йўқолиб кетади, натижада реакция яна такрорланади.

Мутахассислар фикрича, «алюминий заррачалари» овкатга аралашиб, танага ўтади ва турли касалликлар келиб чиқишига сабаб булади.

Сут бидонларида эса ҳимоя коплами идишни ювишда ишлатиладиган ишқор(щёлочь) воситаларида тўлиқ барбод булади. Натижада алюминий хаво ёки озиқ-овқат маҳсулоти билан реакцияга киришади.

Алюминийнинг иккинчи айби унинг юмшоқлиги. Бу томони унинг ичида сақланаётган нарсага тўғридан-тўғри таъсир килмайди. Аммо бизнинг харидорлар кузатувига кўра, бир неча жойидан пачоқ бўлган эски кўринишдаги бидондан сут олган одам, худди эски сут олаётгандек бўлади. Шу сабаб алюминий идишдан сут олишни хоҳлашмайди.

Зангламас пўлат (нержавеющая сталь) дан ишланган бидон

Зангламас пўлат – энг яхши замонавий металлардан бири, у алюминийга тегишли барча айблардан холи.

Зангламас пўлатдан флягалар. Туркия маҳсулоти


Таркибидаги хром(Cr) ва никель(Ni) хисобига кимёвий жихатдан нейтрал ҳисобланади ва озиқ-овқат ёки ҳаво билан реакцияга киришмайди.
Пўлат юқори даражада қаттиқ.
Натижада: пўлатли бидон осон ювилади, чунки ички юзаси силлиқ ва унда бактериялар тўпланмайди. Чиройли кўринишини узоқ сақлайди.

Фармацевтика корхонасида