Inventa


Инвента (аввал Фуркан) 2008 йилда ташкил топган бўлиб, озик-овқатни қайта ишлаш саноати учун  ускуналар етказиб берадиган энг илғор Ўзбек компанияларидан бири ҳисобланади. Фирма ассортиментида сутни маҳсулотларни қайта ишлаш заводлари, мева ва сабзавотларни қайта ишлаш заводлари учун 100дан ортик технологик, қадоқлаш ва ёрдамчи ускуналари моделларининг ечимлари мавжуддир.

Технологияларимиз

Инвента (аввал Фуркан) ўзининг инновацион ечимлари ва нафақат Ўзбекистонда балки Марказий Осиёда ҳам хар хил технологик ва қадоқлаш ускуналарини етказиб беришда ҳам бой тажрибага эгалиги билан ажралиб туради. Биз ишончлилиги, эргономиклилиги, эксплуатацияга қулайлиги ва техник хизмат қилишга осонлиги билан ажралиб турадиган Европа ва Осиёдан келтирилган юқори технологик ускуналарни етказиб берамиз.

Фаолиятимиз

Бизнесингизни юксалтириш бизнинг олий мақсад! Биз қийматли мижозларимизни алданиб қолишидан, маҳсулотни тан нархидан қиммат олиб қолишларидан, тил муаммосидан ҳоли бўлишлари учун ишончли фирмалар билан мулоқотни йўлга қўямиз. Биз халқимизни турмуш тарзини замонавийлаштиришга ва албатта қулайлаштиришга доимо тайёрмиз ва шу йўлда илдам қадамдамиз.

Мақсадимиз

Бизнинг марра – халқимиз фаровонлигидадир! Бизнинг мақсадимиз юқори сифатли маҳсулотлар ва хизматлар кўрсатиш орқали мижозларимизнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги ва қувватини оширишдир. Бизнинг ниятимиз замонавий машиналар ва технологияларни ўзлаштириш билан маҳаллий озиқ-овқатни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан ички бозорга хиссамизни кушиш ва махаллий ишлаб чикарувчиларни сотиш режаларини амалга оширишда ёрдам беришдир.

Бизнинг жамоа

Сиз бутунлай ишонишингиз мумкун бўлган жамоа. Бизнинг гуруҳ янги авлод актив мутаҳассислари бўлиб, масъулият хис қилиб, олдиларига қўйган мақсадларига томон ишонч билан қадам ташлашади. Юқори малакали жамоамиз ўзгарувчан бозорга тез жавоб беради. Жамоамизнинг кўпчилиги тажрибага эгалиги бизнинг ишлаб чиқарувчиларимизнинг маҳсулотларини тамсил килишда бизга ёрдам беради.

Афзалликларимиз

Биз билан юқори чўққилар сари интилинг! Биз халқимизни турмиш тарзини замонавийлаштиришга ва албатта қулайлаштиришга доимо тайёрмиз. Бизни афзалликларимиз қуйидагилардан иборат:
1) Юқори сифат
2) Вақтингизни тежаш
3) Қўшимча ёрдамлар бериш
4) Ишни ўз вақтида ва сифатли бажариш
5) Юқори сифатли малакага эга хизматчилар
6) Қўшимча маслаҳатлар бериш
7) Европа стандарти
8) Таржимонлик
9) Лойихаларингизни молиялаштиришда ва тузиб бериш беғараз маслаҳатлар бериш
10) Халқимиз ҳизматига самимийлик билан ёндашиш

Проектларимиз:

  1. 2008-йил “ҚўнғиротбойМехри” фермер хўжалиги. Манзил: Кердер, Нукус ш., Қорақалпоғистон Рес., Ўзбекистон Рес. – “КердерСути”. Сут, қаймоқ ва кефир ишлаб чиқарувчи корхона.
  2. 2009-йил “Маржон Тоғ” MЧЖ. Манзил: Ғаллаорол тумани, Жиззах вилояти, Ўзбекистон Рес.. Пишлоқ, сут, қаймоқ ва бошқа сут махсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона.
  3. 2012-йил “Тўрткарасаксан” фермер хўжалиги. Манзил: Қўнғирот тумани, Қорақалпоғистон Рес., Ўзбекистон Рес.. Maxsulot-“Madina” suti. Сут, қаймоқ ва кефир ишлаб чиқарувчи корхона.
  4. 2012-йил “Қахрамон Тахта” фермер хўжалиги. Манзил: Тахтакупир тумани, Қорақалпоғистон Рес., Ўзбекистон Рес.. Сут, қаймоқ ва кефир ишлаб чиқарувчи корхона.
  5. 2013-йил “Толиб Акмал” фермер хўжалиги. Манзил: Маданият, Боғот тумани, Хоразм вилояти, Ўзбекистон Рес.. Сут, қаймоқ ва кефир ишлаб чиқарувчи корхона.
  6. 2013-йил “Отамурод Хожи Бобо” фермер хўжалиги.  Манзил: Манғит тумани, Амударё вилояти, ҚорақалпоғистонРес., ЎзбекистонРес.. Сут, қаймоқ ва кефир ишлаб чиқарувчи корхона.
  7. 2013-йил “Строй Вектор” MЧЖ. Манзил: Қизкетген тумани, Нукус шахри, Қорақалпоғистон Рес., Ўзбекистон Рес.. Пишлоқ, сут, қаймоқ ва бошқа сут махсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона. www.panamilk.uz
  8. 2013-йил “Маруся фуд продакшн” MЧЖ. Манзил: Вайнер кўчаси, 15-уй, Екатеринбург, Россия. Пишлоқ, сут, қаймоқ ва бошқа сут махсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона.
  9. 2014-йил“Нурхон” фермер хўжалиги. Адрес: Урганч тумани С.Каландаров ф.х.б 11-бригада, Ўзбекистон Рес. Пишлоқ, сут, қаймоқ ва бошқа сут махсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона.