Lactoscan SP+ билан сохта ва зарарланган сутни аникланг
Ҳом сигир сутининг электр ўтказувчанлиги ўртача 4,6 mS/cm, тебранишлари 4,0 дан 6,0 mS/cm гача.
Сутнинг электр ўтказувчанлиги миқдори лактация даврига, ҳайвон наслига, елинининг саломатлигига боғлиқ бўлиб, сутнинг соҳталаштирилганлигини кўрсатувчи муҳим омилдир.
LACTOSCAN SP+ У билан сиз сут таркибидаги ёғни, зичлигини, қуруқ ёғсиз сут қолдиғи, сув, туз, оқсил, лактоза, музлаш нуқтаси билан бир қаторда унга сув, сода, шакар ва шунга ўхшаш бошқа қўшимчалар қўшилганлигини унинг электр ўтказувчанлигига асосланиб аниқлашингиз мумкин.
- сигирларда елиннинг яллиғланиши (мастит), бу сут таркибидаги соматик ҳужайралар миқдорини мос равишда оширади, електр ўтказувчанлиги еса 6,50 дан 13,00 mS/cmгача ошади
- сутга бегона туз қўшилиши (сутга 1% дан кам туз қўшилганда электр ўтказувчанлиги 3 мартадан кўп ортади ва 13 mS/cm га етади)
- сутга нейтралловчи моддалар (сода ва аммиак) қўшилиши сутнинг электр ўтказувчанлигини сезиларли даражада ошишига олиб келади.
- сутга шакар, оқсиллар, эримайдиган моддаларнинг қўшилиши сутнинг электр ўтказувчанлигини пасайишига олиб келади.
- сутнинг кислоталилигининг ошиши электр ўтказувчанлигининг ошишига олиб келади.
- сутни сув билан суюлтириш электр ўтказувчанлигининг пасайишига олиб келади.
- сутнинг концентрацияси, яъни ҳайвонлардан келиб чиқадиган ёғларнинг қўшилиши электр ўтказувчанлигининг пасайишига олиб келади.
Кўриб турганимиздек, сутнинг электр ўтказувчанлигини ўлчаш орқали соҳталаштирилган сутни аниқлаш, шунингдек сигирларда елин яллиғланишини аниқлаш ва даволаш чораларини кўриш мумкин.