Гомогенизатор

Нима учун сут маҳсулотлари ишлаб чикариш линиясида гомогенизатор бўлиши керак?

Гомогенизатор – тайёр сут маҳсулоти икки хил қисмга ажралиб қолишини бартараф этади. Масалан, қатиқда зардоб ажралиши, сут тепасига ёғли қисми чиқиб қолиши каби.

Гомогенизатор сут маҳсулотларида ёғ парчаларини механик усулда майдалаб, бутун маҳсулот таркибида бир хил тарқалишида ёрдам беради. Бунда маҳсулот ўта юқори босимдан ўтказилади, босим 20 МПа кўрсаткичгача етиши мумкин.

Бундай қайта ишлаш натижасида маҳсулот бир хил кўриниш (текстура)га эга бўлади. Маҳсулотни ҳазм бўлиш сифати ва мазаси эса ортади.

Гомогенизация жараёнида сут таркибидаги ёғ бўлакчалари уларни парчаловчи тор бўшлиқдан ўтади
Гомогенизациянинг 1 ва 2-босқичларида ёғ бўлакчаларининг парчаланиши
Гомогенизатор (Италия) – 3000л/с